«Китоб карвони» Бойсунда
 
                Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳаси доирасидаги «Китоб карвони» Бойсун туманига етиб келди.
Жаҳон адабиётининг энг сара намуналари, ўзбек адабиёти дурдоналари, шу йил китобхонлар эътиборига ҳавола қилинган янги асарлар туман Ахборот-кутубхона марказига топширилди.

— Бу лойиҳа ёшларимизнинг дунёқарашини кенгайтириш, китобхонлик маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими бошлиғи Ф.Нормаматов. — Китоб карвонини қабул қилиб олиш орқали биз нафақат замонавий ва классик адабиёт билан таништирамиз, балки ёшларда мутолаага бўлган қизиқиш ва интеллектуал фаолликни ҳам рағбатлантирамиз. Лойиҳанинг мақсади ҳар бир ёш китобхон учун билим оламининг эшикларини очишдан иборат.

«Ёшлар учун минг китоб» лойиҳаси Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган бўлиб, унда мамлакатнинг барча ҳудудларига китоблар етказиб бериш, кутубхоналарнинг фондини бойитиш ва ёшларни китоб ўқишга жалб қилиш назарда тутилган. Шу йилнинг бошидан буён лойиҳа доирасида минглаб китоблар республика бўйлаб етказилган ва юзлаб китобхонлар билан учрашувлар ташкил этилган.
Бойсунлик ёшлар учун ушбу тадбир нафақат билим оламига кириш эшигини очади, балки китобга бўлган қизиқишни кучайтириш, маънавий ва маданий ривожланишга хизмат қилувчи муҳим воқеа бўлди.
Фарҳод ЭСОНОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
 
                 
        
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг