“Китоб карвони” анжуманида ижодкорга эҳтиром кўрсатилди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлимлари, Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Китоб карвони” адабий-маърифий анжумани ўтказилди.
Адабиёт ва санъат ихлосмандлари, олим ва ижодкорлар, ёшлар иштирок этган тадбир аввалида ўттиз нафардан зиёд муаллифнинг элликка яқин китоби тақдимоти уюштирилди. Улар орасида Бухорода туғилиб ўсган Неъмат Аминов, Омон Мухтор, Нортўхта Қилич сингари устоз адибларнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан чоп этилган “Танланган асарлар”и, ёзувчи ва шоирлар Жўра Фозил, Зикрилла Неъмат, Абдунаби Ҳамро, Моҳигул Назарова ва бошқаларнинг китобларини кўриш мумкин эди.

Китобхонлик маданиятини, ёшларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш, қалам аҳлининг бу борадаги масъулиятини ошириш каби мақсадлар кўзда тутилган анжуман дастури доирасида шоир ва адабиётшунос олим Шодмон Сулаймон таваллудининг 50 йиллиги ҳам нишонланди. Шу муносабат билан сўз олганлар кўплаб шеърий китоблар муаллифи, “Шуҳрат” медали соҳиби саналган ижодкорнинг ҳаёти, назмий битиклари ҳақида тўхталди. Унинг уюшма вилоят бўлими раҳбари сифатида олиб бораётган ишлари эътироф этилиб, шоирга эҳтиром кўрсатилди. Анжуманда янграган мумтоз куй ва қўшиқлар даврага файз бағишлади.
Тадбир охирида соҳа фаолларига адабиёт ва маданият ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди. Бир гуруҳ ижодкорларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг