"Киночилар уйи" саройи номи ўзгаради

«Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик (co-production) асосида «Тирик тарих» дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди.
Шунингдек, «Киночилар уйи» «Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи» деб қайта номланди.
Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематография соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби (киномактаб) ташкил қилинади.
Республикадаги олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, ўрта мактабларда кинолекторийлар, туман (шаҳар)ларда жойлашган маданият марказларида миллий фильмларнинг бепул намойишлари ташкил этилади.
Бунда, ушбу намойишлар Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузуридаги ахборот-мультимедиа стриминг платформаси (uzbekkino.uz) орқали амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг