Килиан Мбаппе фаолиятини қаерда давом эттиришини маълум қилди
Фото: Reuters
Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клубидаги келажаги борасидаги сўнгги таклифни қабул қилди. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳужумчи жамоада қолишга ва ҳеч қаёққа кетмасликка қарор қилган. Мбаппе клуб президенти Носир Ал-Хелайфи билан учрашган. Мулоқотда у шартномаси охиригача “ПСЖ”да қолиш ниятида эканлигини айтган.
Ўтган йилнинг май ойида ОАВ Мбаппе “ПСЖ” билан 2024-йилнинг ёзига қадар шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга, бошқа манбалар футболчининг “Реал Мадрид” билан шартнома имзолаганини ҳам маълум қилди. Аммо бу шов-шув ўз исботини топмади. Гап шундаки, футболчи жорий йилнинг 31 июль ҳолатига кўра жамоани тарк этмагани учун “ПСЖ”дан содиқлик бонусларини олган.
Ўтган мавсумда Мбаппе “ПСЖ” таркибида 34 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 29 та гол киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг