Киевга қурол етказиб бериш барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли ва шарти — НАТО Бош котиби
Фото: AP
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Киевга қурол етказиб беришни барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли ва шарти деб атади.
«Биз Украинани ғалаба қозониши ва суверен давлат сифатида қолиши учун қўллаб-қувватлаймиз. Украинада барқарор ва адолатли тинчликни кафолатлашнинг ягона йўли бу уларга ҳарбий ёрдам беришдир», дейди Столтенберг.
Шу ўринда, у аввалроқ НАТОнинг барча аъзоларини Киевни замонавий қуроллар, жумладан, танклар билан таъминлашга чақирганини қўшимча қилди.
16 февраль куни Буюк Британия ва Польша расмийлари Киевга янги ҳарбий ёрдам бериш тўғрисида келишиб олдилар.
Қайд этилишича, сиёсатчилар Украина томонига танкларни топшириш мажбуриятини олган, бироқ Буюк Британия бош вазири Риши Сунак уларни етказиб бериш масаласида ноаниқлик кўрсатган.
Кеча АҚШ сенаторлари президент Жо Байден маъмуриятини украиналик учувчиларни замонавий қирувчи самолётлардан фойдаланишга ўргатиш ва узоқ масофали ракеталарни Киевга ўтказишни бошлашга чақирган эди.
Бундай чақириқ қонунчилар Линдси Грэм ва Ричард Блюменталь томонидан йиллик халқаро хавфсизлик конференциясида иштирок этиш учун Мюнхенга сафари олдидан матбуот анжуманида қилинган.
«Украинага керак бўлган навбатдаги нарса — қирувчи самолётлар. Ҳарбий ҳаво кучларисиз умумий қуролли операцияларни ўтказа олмайсиз. МиГ-29 самолёти эскирган», дейди Грэм.
«Биз Байден маъмурияти ва барча иттифоқчиларимизни Украина учун илғор қирувчи самолётлардан фойдаланишни ўрганиш жараёнини ҳозирдан бошлашга чақирамиз», дея қўшимча қилди конгрессмен.
Бу позиция Блюменталь томонидан қўллаб-қувватланди. У яқин орада Украина 300 километргача масофага учадиган ATACMS ракета тизимларини олишига умид билдирди.
Ўз навбатида, Россия Украинага қурол етказиб бергани учун НАТО давлатларига нота юборди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Унинг огоҳлантиришича, Ғарб Украинага узоқ масофага учувчи қуролларни кўпайтирар экан, махсус операциянинг географик мақсадлари ҳозирги чизиқдан тобора узоқлашиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг