Киберспорт бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилади
Фото: Иллюстратив cурат
«Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–423-сон, 16.11.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионатлар ва турнирлар ташкил этиш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этиш киберспорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2023 йилдан анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:
ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
ҳар йили декабрь ойида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кубоги» турнири;
ҳар йили июнь ойида «Ёшлар кубоги» турнири ўтказилади.
Қарор билан Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш бўйича идоралараро кенгаш ташкил қилинди.
Шунингдек, киберспортда “ping” муаммосини босқичма-босқич бартараф қилишни назарда тутувчи Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналиши очилади ҳамда ушбу йўналиш бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади.
“Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023/2024 ўқув йилидан мазкур бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилиниб, уларга максимал балл берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг