Хусусий ўқув марказларидан фуқароларга 1,2 млрд сўм ундириб берилди

13:13 18 Декабрь 2024 Жамият
172 0

Айрим ўқув марказлари фуқароларни жалб этиш мақсадида “Жойлар сони чекланган”, “3 ойда тил ўрганинг”, “Кафолатланган таълим” каби бўрттирилган иборалардан фойдаланиб келишган.

Рақобат қўмитасига қонун бузилиши юзасидан нодавлат таълим муассасаларига тегишли чора кўрмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг ўтган даврида хусусий таълим хизматлари бўйича истеъмолчилардан 500дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Уларнинг аксарияти Тошкентдаги нодавлат таълим марказлари ҳиссасига тўғри келади. Булар қаторида энг кўп мурожаатлар “Newton Academy KZ”, “Merit School”, “MyTeacher Group” ҳамда “My Med Academy” каби ташкилотлар фаолияти бўйича бўлган.

Шикоятларда таълим сифатининг қониқарсизлиги, ўқитувчилар малакасизлиги, ўқув хоналарининг шарт-шароитлари талабга жавоб бермаслиги, ўқув графигига риоя қилинмаслиги, шартнома тузилмаганлиги ҳамда интизом йўқлиги каби муаммолар билдирилган.

Баъзи таълим муассасалари томонидан истеъмолчиларни турли йўллар билан жалб қилиш ниятида рекламаларда “Жойлар сони чекланган”, “3 ойда тил ўрганинг”, “Кафолатланган таълим” каби бўрттирилган иборалардан фойдаланилмоқда, дейилади хабарда.

Ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Лицензия талаблари ва солиқ қонунчилигини бузган, санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатлар бўйича 50га яқин ҳужжатлар чора кўриш учун ваколатли органларга юборилди.

Вазирлик томонидан ўқув маркази фаолияти текширилганда, лицензиясиз нодавлат мактабдан ташқари таълим хизматлари билан шуғуллангани ва ўқитувчиларининг белгиланган сертификати мавжуд эмаслиги аниқланиб, марказга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларни қонунчилик ҳужжатлари, лицензия талаблари асосида фаолият олиб бориши юзасидан қатъий огоҳлантирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?