Хусусий мулкнинг ва мулкдорлар ҳуқуқларига оид муҳим Қонун қабул қилинди
Фото: Иллустратив
Хусусий мулкнинг ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кафолатлари кучайтирилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи нормалар мавжуд бўлади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланади.
Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуриш тақиқланишини назарда тутувчи қўшимчалар ҳам ушбу Қонун билан мустаҳкамланиб қўйилади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик паралимпиадачилар мусобақанининг биринчи кунини 2 та медаль билан бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг