Хушхабар: қиличбозимиз Шерзод Мамутов Олимпиадага йўлланма олди
"Хасан ПАЙДО"
Пойтахтимиздаги Гимнастикага ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича Токио-2020 Олимпиада ўйинларига лицензион турнир старт олди. Қувонарлиси, мусобақа терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. Бундан бироз аввал халқаро турнирнинг сабля йўналишида ҳамюртимиз Шерзод Мамутов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди.


Дастлаб гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олган Шерзод чорак финалда Сингапур, ярим финалда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди. Олимпиада йўлланмаси учун кечган ҳал қилувчи финал баҳсида ҳамюртимизга Гонконг терма жамоаси вакили Хо Тин Лов рақиблик қилди. Қизғин кечган баҳсда Шерзод Мамутов 15:7 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа ёш саблячимиз Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада ўйинларига иккинчи лицензиясидир. Бунгача терма жамоамиз аъзоси Малика Ҳакимова ҳам Токио-2020га йўлланма олганди.
Эътиборга молик яна бир жиҳат, Шерзод Мамутов Ўзбекистон қиличбозлиги тарихида сабля йўналишида Олимпиадага йўлланма олган илк спортчимизга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг