Хўжайлида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтди

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан 50 нафарга яқин малакали мутахассисдан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туман аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
— Шифокорларимиз тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда энг чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳузурига борди, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Маъмурахон Сафоева. — Хусусан, кўп тармоқли марказий поликлиника, «Айбек» номли 51-оилавий поликлиника, “П.Халмуратов” , «Таза баз», «Хатеп» ОШПларида гуруҳ аъзолари фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда соғлом турмуш тарзига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, тўғри овқатланиш юзасидан суҳбатлар ташкил этишди. Тадбирларга маҳаллалар еттилиги ҳам жалб қилинди.
Хўжайли туманида 126 минг нафардан зиёд аҳоли бор. Кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг учта филиали, 3 та оилавий поликлиника, 5 та оилавий шифокорлик пункти фаолият кўрсатмоқда. Тарғибот гуруҳи томонидан шу масканларда ишловчилар учун «Юрак қон томир тизими касалликлари скрининг дастури» ҳамда «Эндокринологик касалликларни олдини олишда тиббиёт ходимларининг ўрни» мавзусида илмий-амалий семинар ҳам ташкил этилди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1-7 август кунлари бутун дунё бўйлаб гўдакларни кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги эълон қилинганлиги муносабати билан барча патронаж доялар иштирокида семинар тренинглар уюштирилди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида 21 нафар киши стационар даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилди. 3 нафар фуқарода мутахассислар томонидан юқори технологик операциялар ўтказилди. Қолганларга амбулатор шароитда даволаниш учун керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Бухоро вилояти ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишига ҳисса қўшмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг