“Ховос сити”: Қисқа муддатда янги шаҳар пайдо бўлмоқда (Фоторепортаж)
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Қурилиши бошланганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, Ховос туманида барпо этилаётган “Ховос сити” тобора замонавий ва кўркам шаҳар қиёфасига кириб бормоқда.
Шу кунларда 3 та кўпқаватли уй қурилиши ниҳоясига етиш арафасида турибди. Қолганларининг деярли барчасида том ёпиш ва безак ишлари бажарилаётир.
Яқинда “Ховос сити” нинг маъмурий ҳудудида Бандликка кўмаклашиш маркази биноси фойдаланишга топширилган бўлса, унга яқин жойда туман ҳокимлиги, суд, давлат хизматлари маркази каби бир неча идораларнинг бинолари қурилиши ҳам жадал олиб борилмоқда. Шунингдек,“Хотира майдони”, янги шаҳардан ўтувчи “М-34” автойўли кенгайтирилиб, унинг четида яшил ландшафт ва пиёдалар йўлаклари барпо этилаётир.







Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг