Хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатилди

11:50 06 Март 2025 Жамият
133 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театри биносида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини хотин-қизлар байрами билан самимий қутлади. Вилоят ҳокими кейинги йилларда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштироки ҳақида тўхталиб, бугунги кунда уларнинг бошқарув соҳасидаги улуши 32 фоизга, тадбиркорликда эса 35 фоизга етгани, юксак салоҳиятли, фаол ва ташаббускор аёллардан 650 нафарга яқини давлат ва жамоат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганини таъкидлади.

Тадбирда оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари учун 15 нафар хоразмлик аёлларга «Мўътабар аёл» кўкрак нишони ва Янги Ўзбекистон тараққиёти муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. Вилоят санъат усталари ижросидаги байрам дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади.

— Бу йилги байрамни ўзгача кутиб оляпман, — дейди Хива туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган мурувват уйининг кичик тиббий ходими Муҳаббат Матчонова. — Байрам арафасида Президентимизнинг фармонига мувофиқ «Шуҳрат» медали билан тақдирландим. Камтарона меҳнатим бу қадар улуғланганидан бошим кўкка етди. Бугунги тадбирда вилоятимиз хотин-қизларининг меҳнатлари юксак эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилгани барчага байрамона хуш кайфият бахш этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?