Хорижий ва нодавлат ОТМларга ажратилган 1 минг 320 та давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтиш бошланди
Хорижий ва нодавлат ОТМларга ажратилган 1 минг 320 та давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, Хорижий ва нодавлат ОТМларга ажратилган давлат гранти бўйича рўйхатдан ўтиш «my.uzbmb.uz» сайти орқали амалга оширилади.
Расмда келтирилган нодавлат ОТМларга тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар рўйхатдан ўтишда иштирок этиши мумкин:
- давлат ОТМларига ҳужжат топширмаган ва бевосита нодавлат ОТМ имтиҳони асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар — улар тест синовларида иштирок этади (мажбурий);
- нодавлат ОТМдан ташқари давлат ОТМларига ҳам ҳужжат топшириб, тестдан ўтган, лекин давлат ОТМларига талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар (агар йўналиш ва фанлар мос келса) — улар ўзлари тўплаган баллари асосида, фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлса, танловда қатнашади. Тест топшириши шарт эмас. Шунингдек, тўплаган бали билан танловда иштирок этишни истамаса, уларга қайта тест топшириш имконияти берилади.



Муҳим саналар:
- Рўйхатдан ўтиш: 5 октябрга қадар (шу куни ҳам);
- Тест синовлари: 12 октябргача ўтказилади;
- Натижалар: 17 октябргача аниқ бўлади.
Рўйхатдан ўтишда тестда иштирок этадиган абитуриентлардан Президентнинг ПҚ–4319-сон қарорига мувофиқ белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг