Хорижий тилларни ўрганиш ёшларга янги имкониятлар тақдим этмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга сифатли таълим бериш, хорижий тиллар ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, амалга оширилган лойиҳалар доирасида 2023 йил давомида халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган 12,3 минг нафар ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари учун 21,7 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида таълим олувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда маблағ ажратиб берилади.
2023 йил давомида ушбу лойиҳа орқали 8072 нафар ёшларга 18,1 млрд сўм маблағ ажратилди.
Республика миқёсида халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тартибда қоплаб берилди:
“IELTS” – 8 275 нафар;
“TOEFL” – 30 нафар;
“GMAT” – 13 нафар;
“SAT” – 960 нафар;
Рус тили – 2864 нафар;
Корейс тили – 77 нафар.
Бундан ташқари, қўшимча 9 та тест (хорижий тил ва имтиҳон турлари) синовларининг харажатлари қоплаб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг