Хорижий тилларни ўқитиш бўйича мобил гуруҳлар фаолиятига старт берилди

20:23 08 Ноябрь 2022 Жамият
1296 0

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча вилоятларида хорижий тилларни ўқитиш бўйича мобил гуруҳлар фаолиятига старт берилди. Президентимизнинг тегишли қарори асосида мазкур гуруҳлар фаолияти 2021 йилдан бошланган бўлиб, ундан кўзланган мақсад олис ҳудуддаги ўқитувчиларнинг, билим, малака, ва кўникмаларини оширишдан иборатдир. Хорижий тиллар фан ўқитувчилари учун семинарлар немис, француз ва инглиз тилларида ташкил этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг қўшма қарори асосида Бухоро вилоятида ҳам хорижий тиллар ўқитувчиларидан иборат мобил гуруҳлари учун 5 кунлик ўқув семинарлари ташкил қилинмоқда. Улар Бухоро шаҳридаги 12-сонли мактабда 3 та гуруҳда 2 сменада, 4 ва 23-сонли мактабларда 2 та гуруҳда 1 сменадан ўтказилмоқда. 

Мобил гуруҳ ўқув семинарларида вилоят тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жами 174 нафар хорижий тил фани ўқитувчилари иштирок этмоқда. Ўқув семинарлари модуллари Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан тайёрланган. Мобил гуруҳларни вилоятимизда жами 7 нафар малакали, ҳам методик, ҳам тил билиш сертификатига эга ўқитувчилар олиб бормоқда. Ўқув семинарлари 9 ноябргача давом этади. Кейинги мобил гуруҳлар фаолиятини қишки таътильда ўтказиш режалаштирилган.
Нозима Холиқова,
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Бухоро вилояти вакиллиги раҳбари, доцент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер