Хорижий тиллар фан олимпиадасига старт берилди

16:55 26 Сентябр 2024 Жамият
1077 0

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, итальян, испан, корейс, хитой, япон, араб) фан олимпиадасига старт берилди.

Республика хорижий тиллар фан олимпиадасининг очилиш маросими аввалида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов сўзга чиқиб, мазкур олимпиада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг хорижий тиллар бўйича билимлари, қобилиятларини намоён этиш, истеъдодларини рўёбга чиқариш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни муносиб тақдирлаш имконини беришини таъкидлади, барча иштирокчиларни республика босқичига етиб келганликлари билан табриклади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университет ректори И.Тухтасинов сўзга чиқиб, олимпиаданинг аҳамияти ва уни ўтказиш учун амалга оширилган  тайёргарликлар ҳақида маълумот бериб ўтди ва барча иштирокчиларга омад тилади.

Шунингдек, тадбирда академик олимлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Очилиш маросими ниҳоялангач, иштирокчилар биринчи шарт беллашувларига йўл олишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов университет ректори И.Тухтасинов ҳамда меҳмонлар билан биргаликда ЎзДЖТУда яқинда фаолиятини бошлаган янги объектларни кўздан кечирди.

Жумладан, “University Mall” савдо марказида бўлиб, университет логотипи туширилган маҳсулотлар билан танишди. Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида ташкил этилган “Кулолман” кулолчилик маркази фаолиятини кўздан кечирди.

Шунингдек, масъуллар университетдаги энг замонавий ускуналарга эга бўлган “Edusmart” студияси ҳамда ЎзДЖТУнинг 75 йиллиги муносабати билан фаолияти йўлга қўйилган музейда бўлиб, улар фаолияти билан танишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер