Хорижий давлатлардаги 36 нафар фаол ватандош «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди

13:16 24 Август 2022 Жамият
638 0

Фото: Иллюстратив фото

АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров тизимда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

«2022-2026 йилларда янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Идоралараро ишчи гуруҳ таклифлари асосида «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон давлат сиёсати концепциясининг изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қўмита бошчилигида 38 та вазирлик ва идора вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?