Хорижга чиқиш паспортини олишга аризани кўриб чиқиш муддати ва тўлови қанча?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотларни йиғиш пункти томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 иш кунида, хорижда эса дипломатик почтани жўнатиш графигига мувофиқ белгиланган тартибда берилади.
Фуқарога ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга (шахсларга) хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш муддати Ўзбекистондан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қиладиган ҳолатларда, шошилинч даволаниш зарурлигини тасдиқловчи вилоят ва республика миқёсидаги давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар, яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида, чиқиш ҳуқуқига чеклов бўлмаган тақдирда 5 иш кунидан ошмаслиги лозим.
Фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотган тақдирда янги паспорт белгиланган тартибда паспорт йўқолганлиги ҳақида ариза берилган кундан бошлаб бир ой ичида берилади.
Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун давлат божи БҲМнинг 1,2 баравари (294 000 сўм).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг