Тошкентдан Андижонга сафар вақти 3 соатгача қисқаради

Шавкат Мирзиёев йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисоботни тинглади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.
Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги қарорига мувофиқ, йўл хўжалиги соҳаси такомиллаштирилди, йўл қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш кўлами ошди.
Мазкур қарорда замонавий автомобиль йўлларини ташкил этиш истиқболлари ҳам белгиланган эди. Жумладан, ўтган вақтда Жаҳон банки иштирокида «Тошкент – Андижон» муқобил йўли лойиҳалаштирилди. Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистраль фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради.
Бундан ташқари, йиғилишда халқаро тендер натижалари муҳокама қилиниб, бошқа муҳим йўлларда ҳам муқобил магистраллар барпо этиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, БААнинг «AD Ports Group» компанияси билан Навоийда «қуруқ порт» ташкил қилиш лойиҳаси юзасидан ахборот тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг