«Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
«Air India» фожиасида биргина йўловчи енгил жароҳатлар билан омон қолди. Бу ҳақда «BILD» нашри хабар қилди.
Ушбу ҳафта Ҳиндистонда «Boeing 787-8 Dreamliner» самолёти Аҳмадободдан Лондонга учиш учун самога кўтарилган, аммо 5 дақиқа ўтиб ҳаво кемаси ҳалокатга учради. Бортда 242 киши бор эди.
Дастлаб даҳшатли авиаҳалокатда қутқарувчилар тирикларни топишга умид қилишмаган. Шунга қарамасдан, 40 ёшли Вишвашкумар Рамеш бу фожиада тирик қолган бортдаги ягона инсон экани маълум бўлди.
У акаси Ажайкумар Рамеш билан учаётган эди. Улар борт ошхонасининг қарама-қарши томонидаги фавқулодда чиқиш жойларида жойлашган 11а ва 11ж ўриндиқларини эгаллашган.
Самолёт думининг бир қисми қулаш вақтида бинога тиқилиб қолган. Вишвашкумар ўтирган 11а ўриндиғи вайроналардан бир неча метр пастга қулаб тушган.
Ҳиндистон телеканалларидан олинган кадрларда унинг тез ёрдам машинасига ўзи кетаётгани акс этган. Британиянинг «The Sun» газетаси ёзишича, у уйига қўнғироқ қилган ва самолётдан қандай чиққанини билмаслигини айтган.
«Менинг биродарларимдан бири омон қолгани мўъжизадир. Биз ишонолмадик. Ажайкумар ҳам тирик деб умид қилгандик. Фалокатдан кейин қўнғироқ қилганимизда унинг телефони жиринглаётган эди», деган Вишвашкумарнинг укаси Наянкумар Рамеш.
«Air India» авиакомпанияси кейинчалик бортдаги 242 кишидан 241 кишининг барчаси вафот этганини тасдиқлади.
«Мен ҳали ҳам тирик қолганимга ишонмайман. Мен ҳам ўлишимга амин эдим, аммо кўзларимни очганимда тириклигимни тушундим. Атрофимда жасадлар бор эди, қўрқиб ўрнимдан турдим ва югурдим. Кимдир мени ушлаб, тез ёрдам машинасига йўналтириб, касалхонага олиб кетди», — деган Вишвашкумар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг