Қашқадарёда сохта профилактика инспектори қўлга олинди
Қашқадарёда сохта профилактика инспектори қўлга тушди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида яшовчи шахс ўзини ҳудудий профилактика инспектори деб таништириб, фуқарога унинг устидан ариза тушганлиги ҳамда қўлида турли фото ва видеотасвирлар борлигини айтиб уни бўлимга чақирган.
Аёл боролмаслигини маълум қилгач ушбу шахс аёлдан ишини ҳал қилиб бериши учун 500 доллар талаб қилган.
Унинг сўзларига ишонган аёл шахсий маълумотлари ошкор бўлмаслиги учун сохта профилактика инспекторининг пластик картасига пулларни ўтказиб берган.
Фирибгар эса яна 1,5 миллион сўм талаб қилиб, ушбу пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ Фарғона вилоятида банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари фош бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Унда «Халқ банки»нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаро номига 66 миллион сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 миллион сўм талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг