Фуқародан ёлғондан қарздорлик учун пул ундирмоқчи бўлган ходим қўлга тушди
Иллюстратив фото
Фарғона вилоятида фуқарога ёлғон SMS юбориб, уни чув туширмоқчи бўлган сув таъминоти корхонаси ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Фарғона сув таъминоти» АЖ Марғилон шаҳар филиали абонентлар бўлими оператори А.О. фуқаро Ё.М.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан қарздорлиги бўлмасада, аҳолига қарздорликлар ҳақида хабар беришда фойдаланиладиган телефон рақамидан Ё.М.нинг телефон рақамига гўёки 9,6 миллион сўм қарздорлиги борлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юборган.
Шундан сўнг, ходим ушбу қарздорликни ёпиб бериши эвазига фуқародан 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ кўп миқдордаги фирибгарлик учун қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Америка Қўшма Штатларида қўлга олиниб, экстрадиция қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг