Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар қўллаб-қувватланади
«Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-59-сон, 04.04.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
— Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик);
— Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида 4 штат бирлигидан иборат бўлган Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими (Бўлим);
Шунингдек, қуйидагилар киритилади:
— камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори лавозими;
— Ўзбекистоннинг Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасалари штат жадвалига қўшимча равишда 1 та штат бирлигидан иборат меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг