«Хорижда вафот этган 478 нафар фуқаро жасади олиб келинган» — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берди.
Хабарда айтилишича, Агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 минг 448 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 289 минг 326 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 279 нафарига ижтимоий ёрдам, 12 минг 038 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Жумладан:
— 7 минг 034 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди;
— 311 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди;
— хорижда вафот этган 478 нафар фуқаро жасади олиб келинди;
— 317 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
Шунингдек, оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 972,9 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг