Хорижда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди
Чет элда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 16 октябрь куни соат 15:30 да, беш нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ички ишлар вазирлиги ходими ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрига етиб келган.
Ушбу болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Уларнинг 1 нафари ота-онаси қарамоғига, 2 нафари оилавий болалар уйига, яна 2 нафари яқин қариндошлари қарамоғига топширилиши белгиланган.
Агентликнинг маълум қилишича, вояга етмаганларнинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши уларнинг кейинги яшаш манзили бўйича давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг