Хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқаролар лицензиясиз консалтинг фирмаларга алданиб қолмаслиги учун нималарга эътибор бериши керак?

10:21 23 Июль 2025 Жамият
135 0

Лицензияга эга бўлмаган шахс ёки компаниялар томонидан хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф этиш тақиқланган. Аммо амалда фуқароларни катта пул эвазига ишга юбораман, деб ваъда бериб, хизмат кўрсатмасдан уларни чув тушириш ҳолатлари учраб турибди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бундай ҳолатларда алданиб қолмаслик учун нима қилиш кераклиги тўғрисида тавсиялар берди.

Хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқароларимиздан қуйидагиларга эътиборли бўлишлари сўралган:

  • Иш берувчи ёки воситачининг ҳуқуқий мақоми ва ишончлилигини албатта текширинг.
  • Таклиф этилаётган иш шартлари билан (юзма-юз ёки онлайн) ёзма меҳнат шартномаси орқали танишиб чиқинг.
  • Шартнома тузишдан олдин имкони бўлса, юрист маслаҳатидан фойдаланинг.
  • Шубҳали ва ҳужжатсиз таклифлардан қатъий воз кечинг.

Шунингдек, хорижий давлатларга қонуний тартибда ишлаш учун бормоқчи бўлган ватандошларимиз электрон платформадан «xorijdaish.uz» сайти орқали зарур маълумотларни олишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

«Ҳурматли истеъмолчилар, Сиздан ҳар қандай шахслар ёки тадбиркорлик субъектлари томонидан чет элга ишга юбориш бўйича билдириладиган асоссиз таклифларга алданиб қолмаслик, ҳуқуқий саводли бўлишни, шартноманинг бандларини чуқур ўрганишни сўраб қоламиз», — дейилади қўмита огоҳлантириш хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?