Хориж фуқароси Ўзбекистон миллий архивидаги тарихий ҳужжатлардан фойдаланиш тартиби қандай?
Хориж фуқароси Ўзбекистон миллий архивидаги тарихий ҳужжатлардан фойдаланиш тартиби қандай? Ушбу саволга «Ўзархив» агентлиги матбуот котиби Анваржон Алиев саволга жавоб берди.
«Чет эл фуқароси давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги билан фойдаланади. Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги Ўзбекистондаги хорижий давлат элчихонаси, бошқа ваколатли органлар ёки фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот орқали расмийлаштирилади. Унда фойдаланувчи доимий яшайдиган давлат номи, фойдаланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, илмий даражаси, хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни олиб бораётганлиги ва қайси архивларда ишлаши кўрсатилиши шарт.
Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий фойдаланувчига давлат архиви ҳужжатлари билан аниқ мақсадлар бўйича ишлаш учун ёзма розилиги олингандан сўнг хорижий давлатларнинг элчихонаси ёки бошқа ваколатли орган ёхуд фойдаланувчини расмий қабул қилувчи ташкилот тегишли давлат архивига расмий хат тақдим этади. Расмий хатда Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли давлат архивларида ишлаш учун розилиги кўрсатилиши керак, унда ҳужжат рақами ва санаси, шунингдек, фойдаланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, маълумоти, илмий даражаси, унвони, иш жойи ёки ўқиш жойи, хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий, таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларни олиб бораётганлиги, изланиш олиб бориш назарда тутилган архивлар номи ва ҳужжатлар кўрсатилади.
Давлат архивлари мазкур хат асосида қайта сўровсиз тегишли хорижий фойдаланувчига (тадқиқот мавзуси ўзгармаса) архив ўқув залидан фойдаланишга рухсат беради.
Фойдаланувчига архивдаги мавжуд илмий-маълумот аппарати (йўл кўрсаткич, рўйхатлар, каталоглар), шу жумладан кино, фото ва фоно ҳужжатлар нусхалари, микронусхалар, электрон ҳужжатлар билан ишлаш учун техник жиҳозлар тақдим этилади», дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг