Хоразмдаги аянчли ЙТҲда скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Хоразм вилояти Урганч туманида «Cobalt» уриб юборган скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 23 сентябрь куни Урганч тумани ҳудудидан ўтган Д-218 автомобиль йўлининг 8-километрида содир бўлган. 2005 йилда туғилган, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида яшовчи ҳайдовчи «Cobalt» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, йўлни унга нисбатан ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган скутер ҳайдовчисини уриб юборган. Оқибатда скутер ҳайдовчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
ИИБга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг