Хоразмда снаряд портлаб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Иллюстратив фото
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида металлоломга топширилган снаряд портлаб кетиши оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Kun.uz» ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 11 апрель куни содир бўлган. Янгиариқ туманидаги металлолом йиғиш шохобчасига олиб келинган темир-терсаклар туширилаётганда улар орасида бўлган снаряд портлаб кетган. Оқибатда мазкур шохобчада ишловчи 31 ёшли О.Б. оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.
Қайд этилишича, портлашдан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва сапёрлар етиб борган. Ўрганиш жараёнида манзилдан яна 30 га яқин снаряд топилган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олингани ҳақида хабарлар тарқалгач, Мудофаа вазирлиги расмий муносабат билдирди.
«Шуни маълум қиламизки, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган. Бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт», дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва улардан ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортилмаган. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.
«Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», деб ёзади Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг