Хоразмда Шакаржон Хўжаниёзова номидаги танлов ғолиблари аниқланди
Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1-2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида кўп йиллар давомида эл-юрт учун фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш, хотирасини абадийлаштириш ҳамда вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш бўйича топшириқ берган эди.

Кеча Урганч шаҳрида мазкур танловнинг финал босқичи ўтказилди. Хотин-қизларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг жамият ҳаётида фаоллигини ошириш, раҳбарлик фазилатларини рағбатлантиришга қаратилган танловда турли соҳаларда фаолият юритаётган ташаббускор опа-сингилларимиз иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра танловнинг якуний босқичида Бону Ўткирова биринчи ўринни, Шаҳноза Қаландарова иккинчи ўринни, Қувонч Шержонова учинчи ўринни эгаллади. Танлов ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Низомга мувофиқ ушбу танлов бундан буён анъанавий тарзда ўтказиб борилади.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг