Хоразмда «Нафосат» фестивали бўлиб ўтмоқда

12:21 18 Январь 2021 Жамият
1063 0

Шу кунларда Хоразм вилоятида «Нафосат» фестивали ўтказилмоқда. Мазкур фестивалнинг иккинчи кунида дастлаб Урганч давлат университетида «Гендер тенглик ва зўравонликка қарши кураш» мавзусида университет талаба-қизлари билан мулоқот бўлиб ўтди.

Унда гендер тенглик сиёсатини амалга ошириш бўйича қилинаётган ишлар, гендер тенглик стратегияси ва унинг 9 та йўналишида белгиланган вазифалар ҳамда мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Қолаверса, талаба қизларнинг гендер тенглик борасидаги фикрлари тингланди. Шунингдек, тадбирда аёл ва унинг жамиятдаги ўрни каби масалаларга урғу берилди.

Куннинг иккинчи ярмида Хива шаҳрида «Жавхарий» модалар театри томонидан либослар намойиши ўтказилди. Тадбир давомида йиғилганларга «Қадимий Турон Афсонаси», «Хоразм эртаклари», «Модная Хорезм», «Мафтункор Шарқ аёли» коллекциялар тўпламлари намойиш этилди.

Кўргазмада тақдим қилинган либослар ўзбек аёлларини ўзига хос шарқ аёли тимсолида кўрсатадиган муҳим белгиларидан биридир.

Тадбирда таъкидланганидек, азал-азалдан миллийлигимиз жозибасига айланган ўзбек аёлларининг кийиниш маданияти шарқ халқларига мос юксак маънавият ифодаси. Хотин-қизларимизнинг миллий кийим ва рўмоллари қадриятларимиз бўлиб, бу либослар нафақат ўзимизда қадрланади, балки мамлакатимизга ташриф буюраётган кўпчилик чет эл фуқароларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу эса кишига ифтихор бағишлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?