Хоразмда Telegram-бот орқали гиёҳвандлик воситаси сотганлар аниқланди
Хоразм вилоятида интернет ижтимоий тармоқлари орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фуқарога 0,5 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини сотишга келишиб, гиёҳвандлик воситасини БОТ томонидан тақдим қилинган геолокация бўйича Урганч тумани, «Киллавут» маҳалласидаги уй олдида қолдириб, эвазига 224,4 минг сўмни фуқаро Я.Г.нинг банк картасига ўтказиб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг