Хоразм вилояти делегациясининг Японияга хизмат сафари давом этмоқда
Айни кунларда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов раҳбарлигидаги делегация Японияга хизмат сафари билан ташриф буюрган.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Кунчиқар мамлакатнинг 10 дан ортиқ йирик компания ва ташкилотлари вакиллари билан учрашиб, Хоразм вилояти иқтисодиётига япон сармоясини жалб этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича самарали музокаралар ўтказдилар.
Учрашувлар якунида қатор муҳим келишувларга эришилди. Хусусан, «In Aid Co. Ltd» компанияси билан ҳамкорликда ёшларни IT соҳасида ўқитиш ва Японияда иш билан таъминлаш, «Vortex» компанияси томонидан Хоразм вилоятида замонавий меҳмонхона қуриш, шунингдек, Япониянинг йирик сайёҳлик компанияларидан бири — «Nippon Travel Agency» билан вилоятга сайёҳларни жалб қилиш бўйича келишувлар имзоланди.
Хоразм вилояти делегациясининг Японияга хизмат сафари давом этмоқда.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг