ХХР раиси Владимир Путин билан музокара ўтказди

Хитой Халқ Республикаси раиси Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни Пекинда қабул қилди. Хабарга кўра, икки томонлама иқтисодиётни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинган.
— Мамлакатларимизнинг ҳисоб-китобларни миллий валюталарга ўтказиш тўғрисидаги қарори ўз вақтида амалга оширилди ва савдо оқимининг кенгайишига туртки бўлди. Икки томонлама муносабатлар ҳеч кимга қарши қаратилмаган, — деган Владимир Путин Си Цзиньпин билан ўтган тор доирадаги учрашувда.
Кремль матбуот раҳбари Дмитрий Песковнинг айтишича, АҚШ Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликка халақит бермоқда. Унинг қўшимча қилишича, давлатлар иккинчи даражали санкцияларни диалог орқали ҳал этишади ва ташқаридан ёрдам кутмайди.
Тор доирадаги учрашувдан сўнг делегациялар иштирокида Россия—Хитой музокаралари бўлиб ўтди.
Россия Федерация раҳбари икки ҳамкор давлатнинг шерикчилиги ҳеч кимга қарши қаратилмаганлигини яна бир бор қўшимча қилди.
— Бугунги глобал сиёсатда ҳамкорлигимиз асосий барқарорлаштирувчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда, — деган Путин. Шунингдек, Евроосиё маконида интеграция жараёнларини янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирган.
— Ўтган чорак асрда Хитой—Россия муносабатлари оғир шароитларда мустаҳкамланди. Халқаро вазиятдаги синовлардан ўтди. Хитой доим Россиянинг ишончли дўстларидан бири бўлиб қолади, — деган ХХР раиси.
Шунингдек, икки ҳамкор давлатлар 2033—2035 йилларда қўшма ой станциясига мўлжалланган атом электр станциясини ишлаб чиқиш бошланганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг