Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди
Ушбу лойиҳа 27 декабрь санасидан ишга тушади. Бу ҳақида Қирғизистон президенти Садир Жапаров халқ қурултойида маълум қилди.
Илгари қурилиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойида бошланиши режалаштирилган эди.
Садир Жапаровнинг таъкидлашича, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ўнлаб йиллар давомида чўзилиб келган.
Май ойида Садир Жапаров уч давлат ўртасидаги темир йўл қурилиши 2024 йил октябрь ойида бошланишини айтганди. Лойиҳани амалга ошириш учун мамлакатлар қўшма компания тузишга келишиб олган. Иштирокчиларнинг корхонадаги улуши: Хитой 51 фоиз, Қирғизистон ва Ўзбекистон 24,5 фоиздан.
2024 йил июнь ойида уч давлат вакиллари темир йўл қурилиши тўғрисидаги битимни расман имзолади ва молиялаштириш шартларини белгилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 665 миллион долларга баҳоланмоқда.
Таъкидлаш жоиз, темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун Жалолобод шаҳридаги 44,29 гектар ер майдони ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг