Хитойлик олимлар «COVID-19» сингари одамларга юқадиган яна бир кўршапалак вирусини аниқлашди

Хитойлик олимлар жамоаси ҳайвонлардан одамларга юқиш хавфи юқори бўлган янги кўршапалак коронавирусини аниқлади. Бу ҳақида «South China Morning Post» нашри хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур вирус Гуанчжоу лабораторияси фанлар академияси, Ухан университети ва Вухан вирусология институти билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда аниқланган.
«Янги топилган вируснинг келиб чиқиши бўйича ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у кўршапалакларда пайдо бўлади ва уй ҳайвонлари орқали одамларга юқиши мумкин», — дейилади хабарда.
Мутахассислар кўршапалакдан олинган янги вирус намуналари инсон ҳужайраларини ҳам зарарлашга қодир, деб ҳисоблашмоқда.
«Вирус туфайли ваҳима уйғонишига асос йўқ. Биз ҳали кўплаб тадқиқотлар ўтказишимиз керак. Чуқур таҳлиллардан сўнг унинг қанчалик зарарли эканлигини аниқлаймиз ва натижаларга қараб ҳаракат қиламиз», — дейди олимлар гуруҳи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг