Хитойда босилган «Psearcher» журналининг махсус сони Ўзбекистонга бағишланди
Хитойда Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига бағишланган «Psearcher» журналининг махсус сони нашр этилди.
Нашр саҳифаларида инглиз ва хитой тилларида ўқувчиларни Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, сармоявий, туризм ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнлари билан таништирадиган мақолалар ўрин олган.
Улар орасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, мамлакатимизнинг истиқболли сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳамда мамлакатимизда юритилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини акс эттирувчи мақолаларни таъкидлаш мумкин. Шунингдек, журнал саҳифаларида Париждаги Лувр музейида очилган “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси, шунингдек, Хитой делегацияси илк бор қатнашган Намангандаги халқаро гуллар фестивалига бағишланган мақолалар ҳам мавжуд.
«Psearcher» журнали Хитой Халқ Республикасининг вазирлик ва идоралари, Пекинда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, Хитойнинг йирик компаниялари, таҳлилий марказлари ва илмий-тадқиқот институтларига кенг тарқатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг