Хитой Яқин Шарқдаги можаро томонларини вазминликка чақиради

10:47 15 Апрель 2024 Дунё
307 0

Фото: Reuters

Хитой Яқин Шарқдаги можаронинг барча томонларини максимал даражада вазминликка чақиради. Бу ҳақда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дай Бин Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.

Исроил ҳаво кучлари шу йилнинг 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига зарба берган эди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига кўра, бунинг оқибатида етти нафар зобит, жумладан, икки бош маслаҳатчи — корпуснинг Сурия ва Ливандаги Қудс кучлари қўмондони Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва унинг ўринбосари, бригада генерали Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳалок бўлган. Теҳрон жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.

Шу боис 13 апрель куни Эрон Исроилга учувчисиз аппаратлар ва баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Исроилнинг юқори мартабали мулозимига кўра, мамлакат томон юзлаб дронлар учирилган. Кейинроқ бошқа давлатлар, жумладан, Яман ҳам Исроил томон учувчисиз аппаратларни учиргани маълум бўлди.

Исроил, ўз навбатида, Эрон ҳужумига «кучли жавоб» беришга ваъда берди.

«ABC News» телеканалининг Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Питер Лернерга таяниб хабар беришича, Исроил ҳукумати душанба куни ёки яқин кунларда ўз ҳудудига Эрон ҳужумига жавоб чораларининг аниқ тури бўйича қарор қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер