Хитой мудофаа вазирлиги мамлакат армияси урушга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди
Архив сурат
Хитой Халқ Республикаси урушга тайёргарликни давом эттирмоқда ва Тайван мустақиллигига қарши. Ушбу фикрларни Хитой мудофаа вазирлиги расмий вакили Тан Кэфэй айтиб ўтди.
«Тайван Хитой Тайванидир ва Тайван масаласи Хитой Халқ Республикасининг ички иши бўлиб, у ҳеч қандай ташқи аралашувга тоқат қилмайди», дейди Хитой ҳарбий вакили АҚШнинг яқинда эълон қилган ҳисоботини шарҳлар экан.
Бундан ташқари, Тан Кэфэй Пекин ҳанузгача «Тайван мустақиллигига эришиш учун сепаратистик ҳаракатлар ва ташқи кучларнинг аралашуви»нинг ҳар қандай шаклига қарши эканини таъкидлади.
Аввалроқ Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси матбуот котиби Цзин Цюан Хитой Тайван билан тезроқ бирлашишни исташини, бироқ ҳозирча аниқ муддат белгиланмаганини айтганди.
Ўз навбатида, Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши ҳузуридаги Тайван ишлари бўйича идорасининг расмий вакили Ма Сяогуаннинг таъкидлашича, агар вазият талаб қилса, Хитой расмийлари Тайванга қарши ҳарбий куч қўллаш имкониятини рад эта олмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг