Хитой ҳукумати аҳоли ўртасида ўрганиш ўтказади

11:28 10 Октябр 2024 Дунё
155 0

Фото: Reuters

Хитой ҳукумати жамиятда давом этаётган демографик ўзгаришларни аниқлаш учун аҳоли ўртасида ўрганиш ўтказишни режалаштирмоқда.

Аниқлик киритилишича, ўрганиш 10 октябрдан 30 ноябргача бўлиб ўтади.

Ҳукумат ёши, миллати, таълим даражаси, ички миграция ҳолати, яшаш жойи, оилавий аҳволи, бандлиги, болалари борлиги ва бошқа кўрсаткичларни ўрганиш ниятида.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Хитойда аҳолининг қариши ва туғилиш даражасининг пасайиши тенденцияси шаклланган. Расмий прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб Хитойда 60 ёшдан ошган фуқаролар улуши 30 фоиздан ошади.

Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси парламенти вазифасини бажарувчи Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 1950 йиллардан бери биринчи бўлиб пенсия ёшини оширишни маъқуллаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?