Хитой энг йирик ядро арсеналига эга давлатларни бундай қуроллардан фойдаланмаслик тўғрисида шартнома тузишга чақирди

14:30 28 Февраль 2024 Дунё
111 0

Фото: РИА «Новости»

Энг йирик ядро арсеналига эга давлатлар ядровий қуролдан биринчи марта ўзаро фойдаланмаслик тўғрисида шартномалар тузиши ёки бу борада сиёсий баёнотлар бериши керак.

Ушбу фикрларни Женевада ташкил этилган қуролсизланиш бўйича конференциянинг юқори даражадаги ҳафталиги йиғилишида Хитой ташқи ишлар вазирлиги қурол-яроғ назорати департаменти раҳбари Сунь Сяобо айтиб ўтди.

“Бугун халқаро стратегик хавфсизлик соҳасидаги вазият янги муаммоларга дуч келмоқда. Энг кучли ҳарбий қудратга эга бўлган давлатлар ўзларининг мутлақ устунлигини кўзлаб, шартномаларни қайта-қайта бузмоқда ва уларни тарк этмоқда. Блоклар ва гуруҳлар тузиб, бу билан стратегик мувозанатга ва барқарорликка жиддий зарар етказмоқда”, — дейди Сунь Сяобо.

Унинг сўзларига кўра, тенг ва тартибли дунё, кўп қутбли ва инклюзив иқтисодий глобаллашувни тарғиб қилиш орқалигина хавфсизлик дилеммасини ҳал қилиш ва ниҳоят умумий манфаатга эришиш мумкин.

Сяобонинг фикрича, қуролсизланиш бўйича конференция ушбу масала бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатни тезроқ якунлаш учун “йўл харитаси”ни белгилаши керак.

“Энг йирик ядровий арсеналга эга давлатлар алоҳида, устувор вазифаларни бажаришда давом этишлари керак. Улар ядро қуролини биринчи марта ўзаро ишлатмаслик бўйича музокаралар олиб бориши ва шартномалар тузиши ёки бу борада сиёсий баёнотлар бериши керак”, — дейди Сунь Сяобо.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?