Халқни рози қилиш учун ишни нимадан бошлаш керак?
Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"
Кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ободлик билан бевосита боғлиқ. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бу борадаги ислоҳотларда муҳим стратегик ҳужжат бўлиб хизмат қилаётир.
Биргина Ўзбекистон туманини олайлик. Бу манзил аввалгидан бутунлай ўзгарди, дейишимизга асосларимиз кўп. Чунки ҳудуд том маънода бунёдкорлик, ободлик марказига айланди.
Жорий йилда туманнинг “Қумбости” ва “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида дастур доирасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида ушбу маҳаллаларда жами 15 млрд. 596 млн. сўмлик ишлар бажарилиши белгиланган. Мазкур дастур ижроси Ўзбекистон туман прокуратураси, 2-сектор раҳбари ва масъулларининг доимий эътиборида.
Дастур ижроси доирасида жами 8,6 км. йўллар, шундан 4,4 км. ички йўлларни асфальтлаш, 4,2 км. қисмига шағал ётқизиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунда бу ишлар тўлиқ бажарилган. Мазкур йўналиш учун 2,219 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича ҳудудда 12 км.дан ортиқ ичимлик суви тармоғи тортилди. Икки дона ичимлик суви қудуғи қазилди. Умуман, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишларига 1,268 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Электр таъминотини яхшилаш масалалари ҳам 2-сектор масъуллари эътиборида. Хусусан, 3 км. масофага электр тармоғи тортилиб, бу йўналишдаги режа тўлиқ бажарилди. 214 дона бетон-таянч устунлар ўрнатилди. Уч дона трансформатор пункти ўрнатилган бўлса, бир дона пункт мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари, уч километр газ тармоғини жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, вазифа тўлиқ уддаланди. Ўттизта газ тақсимлаш қурилмалари таъмирланди. Газ балонлар етказиб бериш режаси ҳам ўз вақтида амалга оширилган. Бу эса аҳолининг яшаш тарзини янада яхшилашда муҳим ўрин тутмоқда.
Қолаверса, маҳаллаларда ирригация ва мелиорация тармоқларини тозалаш, ирригация тизимини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди. 1 км. пиёдалар йўлаги қурилиб, 40 дона тунги кўча ёриткич чироқлари ўрнатилди.
Шунингдек, “Қумбости” МФЙда жойлашган 45-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Сада” МЧЖ томонидан, “Кичик Оқмачит” МФЙда жойлашган 50-сонли мактабни мукаммал таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Барака Файз инвест” МЧЖ томонидан бажарилмоқда.
Бундан ташқари, 208 дона якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги вақтда 214 дона аҳоли хонадонларининг ташқи фасад қисми бўялди. “Кичик Оқмачит” МФЙ биноси давлат-шериклик асосида янгидан қуриб битказилди.
Қолаверса, ушбу маҳаллада “Нуронийлар маскани”, тадбиркор Х. Облоёров томонидан “Эко бозор”, шунингдек, почта биноси қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди.
“Қумбости” МФЙ ҳудуди бўйича ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида ҳозирги кунда 7 км. узунликда тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ҳудуддаги бир километр ички йўлларни асфальтлаш, икки километр қисмини шағаллаштириш учун 638 млн. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги вақтда Қум маҳалласининг 720 ва Сой бўйи кўчасининг 280 метр узунликдаги йўллар тўлиқ асфальт қилинди.
Шунингдек, электр таъминотини яхшилаш, аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондириш мақсадида 83 дона бетон-таянч устунлар ўрнатиш, 3 км. тармоқ тортиш, 2 та трансформаторни ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар тизимли амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, маҳалла ҳудудида асосий кўчаларда тунги ёритиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 20 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Газ таъминотини яхшилаш, аҳолини табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича 3 км. газ тармоғи, 25 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, режадаги ишлар тўлиқ адо этилди.
Яна бир муҳим масала шундаки, 2-сектор томонидан “темир дафтар” ва “аёллар дафтари”да турган 30 та хонадонга 30 дона газ баллони тўлиқ етказиб берилди. Қолаверса, сектор масъуллари “ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ҳам тизимли равишда суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, иқтидори ва қизиқишларига қараб касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Умуман, иккинчи сектор фаоллари ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришга интилаётгани бириктирилган ҳудудлардаги туб ўзгаришларда намоён бўлмоқда, десак, муболаға бўлмайди. Муҳими, одамлар бугунги ислоҳотлардан миннатдор. Керак бўлса, ўзлари ҳам ана шундай ривожланиш ва тараққиётга хайрихоҳ. Бу эса яқин келажакда Ўзбекистон туманининг ҳар бир маҳалласи янада обод бўлишидан далолат беради.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг