Халқчил ва дилбар шоир ёди ҳамиша қалбларда

Раҳматжон БОБОЖОНОВ/“Халқ сўзи”. Пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида халқимизнинг суюкли фарзанди, шеъру битиклари “қанотли қўшиқ”ларга айланган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Унда шоирнинг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари ва шогирдлари, ёзувчи-шоирлар, санъат намояндалари, талаба ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Назму наво кечасидан аввал қатнашчилар байрамона безатилган сарой фойесидаги шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган суратлар, китоблар кўргазмаси билан танишди. Шундан сўнг, миллий мусиқа куйлари ижроси остида залга жойлашишди.
Тадбир аввалида шоир ва олимлар сўзга чиқиб, оташқалб шоирнинг жўшқин ҳаёти, ўзида ватансеварлик ва инсонпарварлик фазилатларини жамлаган сермаҳсул ижоди, унинг авлодларга қолдирган муаззам шеърият гулшани борасида сўз юритишди.
Маълумки, айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб бир қатор таълим муассасалари, ижод мактаблари ва олий ўқув юртларида Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган ижодий учрашув ва шеърият кечалари, адабий анжуманлар ташкил этилмоқда. Мазкур хотира кечаси ана шу эзгу ишларнинг давоми, десак, муболаға эмас. Зотан, халқимиз ҳамиша ардоқли шоирини эъзозлайди, унинг асарларини катта иштиёқ билан мутолаа қилади.
Тадбир давомида Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган шоир ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш қилинди. Мониторда Муҳаммад Юсуфнинг ўзи ўқиган “Ўзбекистон” ва “Биз бахтли бўламиз” шеърлари видеолавҳаси қатнашчилар эътиборига ҳавола этилди.
Шундан сўнг, бир гуруҳ ёшлар шоир шеърларидан ифодали тарзда намуналар ўқишди. Айниқса, таниқли санъаткорлар томонидан шоир шеърлари асосида куйланган қўшиқлар даврагача ўзгача файз бағишлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг