Халқаро қидирувда бўлган шахс Полшада қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

15:14 28 Июнь 2025 Жамият
365 0

Ўзбекистонда жиноят содир этгани учун халқаро қидирувга берилган фуқаро А.А Полшадан мамлакатимизга экстрадиция қилинди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси, мамлакатимиз элчихонаси ва Полшанинг тегишли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида халқаро қидирувда бўлган фуқаро А.А мазкур мамлакат ҳудудида қўлга олинган ҳамда юртимизга қайтарилган.

Билдирилишича, фуқаро А.А. Интерполнинг қизил циркуляри орқали қидирувга берилган бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.

«Қонун олдида ҳамма тенг. Жиноят содир этган ҳар қандай шахс албатта жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон элчихонаси барча фуқароларни қаерда бўлишларидан қатъий назар қонун-қоидаларга риоя қилишга чақиради», – дейилади Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси Telegram-каналида эълон қилинган хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?