Халқаро кузатувчилар Қорақалпоғистонда

13:57 04 Октябр 2024 Сиёсат
116 0

Ғ.Отажонов/«Халқ сўзи». Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан узоқ муддатли кузатувчилар Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.

Халқаро кузатувчилар Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида бўлиб, Сайлов комиссияси раиси Зийуатдин Камалов билан учрашди. Меҳмонларга жорий йил 27 октябрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловлари ўтказилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари бўйича маълумот бериб ўтилди.

Барчангизнинг хабарингиз бор, орақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарори билан 654 участка сайлов комиссиялари ташкил этилган. Улардаги 6 минг 998 нафар аъзолар таркиби тасдиқланган. Айни пайтда барча ҳудудларда сайловларни ўтказиш бўйича режага мувофиқ тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бўлажак сайловларнинг очиқ ва ошкора ўтишида халқаро ва маҳаллий кузатувчилар институтининг ўрни муҳим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер