Халқаро кузатувчилар миссияси Сурхондарёда ўз ишини бошлади

12:21 04 Октябр 2024 Сиёсат
78 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Давлат вакиллик органлари сайловларида узоқ муддатли кузатувчи сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиллари Хайнек Кристиан Оливер (Австрия) ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэл (Монголия) Сурхондарё вилоятда ўз миссиясини бошлади.

Миссиясининг биринчи кунида халқаро кузатувчилар вилоят ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан танишди. Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зебунисо Алимардонова янгиланган сайлов қонунчилиги бўйича ўтказиладиган бу йилги сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ўзаро мулоқот чоғида халқаро кузатувчилар шу пайтгача танишганлари асосида вилоятда сайловларга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер