Халқ қабулхонаси: мурожаатлар самараси ва мулоқотлар

12:16 17 Август 2023 Жамият
760 0

Иллюстратив фото

Республикада ҳамма соҳада жадал суръатларда ислоҳотлар амалга оширилган ва оширилаётган бир вақтда фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий мажлисга, давлат бошқарув органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, маҳаллий давлат ҳокимяти органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини сўзсиз амалга ошириш учун шароитлар яратилди.

Мазкур тизимнинг асоси бўлган Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонаси бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, бошқарув тизими сифатини оширишда «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойилни амалда тўлиқ таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз зарур эканлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг энг самарали тизими фаолиятини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Халқ қабулхонаси жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда уларга энг яқин бўлган ҳақиқий халқчил демократик институт ҳисобланади. Шу боис ҳар бир жисмоний ва юридик шахс мурожаати Халқ қабулхонаси томонидан ҳар томонлама чуқур таҳлил этилган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Зарурат вужудга келганда эса мурожаатлар ўз ўрнида бошқа тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда ҳал этилмоқда.

Юртимизда Президент ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган барча соҳаларнинг ҳар томонлама ривожлантириш, халқ билан очиқ ошкора мулоқот қилишнинг янгича тизими - Халқ қабулхоналари институти олдида ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар ҳали кўп эканлигини намоён этмоқда.

Жойлардаги Халқ қабулхоналари, виртуал қабулхонаси халқнинг ҳаётидан хабардор бўлиши фуқароларнинг кўп йиллик тўпланиб қолган муаммоларини, уларнинг барча эҳтиёжларини яқиндан ўрганиши, келиб чиққан муаммоларни жойида ҳал этиш, ижтимоий адолатни қарор топтиришда бир қатор муҳим вазифа ва имкониятлар келиб чиқишига сабаб бўлди.

Халқ қабулхоналарига фуқаролар ўз муаммолари билан бемалол очиқ мурожаат қилишлари, уларнинг муаммоларини ўрнида ҳал этиш учун ҳар қандай ташкилот раҳбарларини жалб қилган ҳолда жойида ҳал этиш учун имконият юзага келганлиги, йиллар давомида ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш учун замин яратилганлиги кўринади.

Айниқса, сайёр ва оммавий қабуллар ўтказиш, ёшлар билан оммавий қабуллар орқали сектор раҳбарлари ҳамда Халқ қабулхоналари билан ўтказилаётган бундай тадбирлар муаммоларни чекка қишлоқларга ҳам бориб, уйма-уй юриб ҳал этилиши яхши самара бермоқда.

Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар ўрганилганда, энг аввало, мурожаатнинг юзага келтираётган омиллар, сабаблар ва шарт-шароитлар тўлиқ ўрганиб чиқилади. Бу эса, ўз навбатида, биринчидан, такрорий мурожаатларни олди олса, иккинчидан, бир турдаги мурожаатларни ҳал қилиш амалиёти самарадорлигини ошириш имконини беради.

Масалан, Косонсой тумани, “Боғибаланд” МФЙда яшовчи фуқаро О.Азимов “Косонсой тумани марказини Тўрақўрғон тумани билан боғловчи Боғибаланд ҳудудидаги эски қабристон олдидан ўтган асосий қатнов йўлининг асфальтланмай қолиб кетганлигини билдириб, асфальт ётқизишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу Косонсой-Тўрақўрғон автомобиль йўли асфальтланиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Фуқаро А.Абдикаримов 2020 йилдан буён чов чурраси касаллиги билан касалланганлиги, ордер олиш учун туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилсада, ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги сабабли, ордер олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан фуқаро тиббий текширувдан ўтказилди ва Наманган вилоят кўп тармоқли хирургия бўлимида имтиёзли жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ордер берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Фуқаро Б.Юлдашев яшаш ҳудудидаги электр тармоқ ускуналарини (сим устун, трансформатор пункти) таъмирлаш ва ўрнатиш масалалари юзасидан амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан “Қорасув” МФЙ, Ёшлик-1 кўчаси ҳудудидаги яроқсиз сим устунлари янгисига алмаштирилиб, қўшимча сим устунлари ўрнатилди ва AAVG-25 маркали сим тортилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, фуқаро М.Бобохўжаев яшаб келаётган “Боғишамол” МФЙ, Олтин мерос кўчасига ичимлик суви ўтмаган хонадонларга ичимлик суви тармоғини ўтказишни сўраб қилган мурожаатига асосан ушбу кўчадаги хонадонларнинг барчаси ичимлик суви таъминотига улаб берилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

Жорий йил давомида 127 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу тадбирларда муаммоларни чекка қишлоқларга бориб, уйма-уй юриб ҳал этилиши яхши самара бериб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларига ўз вақтида ечим топилмоқда.

Ўтказилган сайёр қабулларда иштирок этган 3500 нафардан зиёд фуқаролардан 694 та мурожаат келиб тушган, шундан 468 таси ижобий ҳал этилган, 154 тасига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериш йўли билан ҳал этилган бўлса, 74 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли назоратга олинган.

Ушбу мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлили қўйидагича:
моддий ёрдам масаласида – 142 тани, газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти масаласида – 136 тани, уй-жой, ер билан таъминлаш масаласида – 82 тани, соғлиқни сақлаш масаласида – 85 тани, маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш масаласида – 38 тани, кредит олиш масаласида – 31 тани, иш билан таъминлаш масаласида – 63 тани ташкил этади.

Олиб борилган оммавий сайёр қабулларда фуқаролар томонидан билдирилган бир қатор мурожаатлар ижобий ҳал этиб берилган.

Жумладан, Косонсой тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими томонидан Чорбоғ маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда, “Жар” маҳалласи Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Пўлатовнинг Янги электрон ногиронлик аравачаси олиб беришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилиб, электрон ногиронлик аравачаси олиб берилган.

Косонсой тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими томонидан Ҳуррият маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда, ушбу маҳалланинг Боғи эрам кўчасида яшовчи фуқар И.Воҳидовнинг маҳалла ҳудудида электр-энергия таъминотини яхшилаш мақсадида электр токи тақсимлагич ўрнатишда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилиб, МФЙ биноси олдидаги трансформатор таъмирланиб, электр таксимлагич ўрнатиб берилган.

Косонсой тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори томонидан Гулобод маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда, ушбу маҳалланинг Қадрдон кўчасида яшовчи фуқаро М.Комиловнинг кўчасига ичимлик суви тортишда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилиб, 1,5 км. масофага тозза ичимлик сув тармоғи тортиш ҳисобига 200 дан ортиқ хонадон ичимлик сув билан таъминланган.

Косонсой тумани 3-сектор раҳбари томонидан Бўстон маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда, Бешкетмон маҳалласи, Навоий кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро Х.Усмоновнинг мурожаатига асосан “Бешкетмон” МФЙ, Навоий кўчаси махсус техника ёрдамида текисланиб, 800 метр қисмида шебенлаш ишлари амалга оширилган.

Косонсой тумани 3-сектор раҳбари томонидан Тагижар маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда “Боғибаланд” МФЙ, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро М.Дадабоевнинг МФЙнинг ички кўчаларини махсус техника ёрдамида текислаб берилишида амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаатига асосан “Боғибаланд” МФЙнинг Зиёкор кўчаси Туман йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда махсус техника ёрдамида текисланиб, 1500 метр қисмида шебенлаш ишлари амалга оширилган.

Косонсой тумани 4-сектор раҳбари томонидан “Олмазор” МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида ушбу маҳалланинг Шаббода кўчаси 88-уйда яшовчи фуқаро А.Узоқовнинг маҳалланинг Ўрикзор кўчасини 400 метр масофасини асфальт қилиб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига асосан асфальтлаш ишлари амалга оширилиб аҳолига қулайликлар яратилган.

Бундай мисоллар яна кўплаб келтириш мумкин...

Мурожаатларни ижобий ҳал этилиши натижасида фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига 100 дан ортиқ миннатдорчилик хатлари келиб тушган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»ни шакллантириш, унга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини киритиш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳам ўзаро ҳамкор ташкилотлар билан уйма-уй юриб, хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, "Оққўрғон" тажрибаси бўйича Косонсой туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича секторлар ва маҳаллалар кесимида “хонадонбай” иш ташкил этилди.

Хусусан, 59 та маҳаллада мавжуд 38 185 та хонадонларнинг барчаси ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида 6 182 та муаммолар аниқланиб, 5 711 таси (92%) ҳал этилди, 471 та масала бўйича ишлар назоратга олинди.

Мазкур йўналишда, албатта, халқ қабулхоналарининг зиммасида катта масъулият турибди, ушбу вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда фуқаро ва давлат ўртасида адолатли, тезкор ва ишончли тизим яратилмоқда.

Т.Муйдинова,

Косонсой тумани Халқ қабулхонаси мудири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?