Хайрия ўйинидан тушган ўйинчоқларни ўз эгаларига тарқатиш ишлари давом этмоқда

18:37 22 Февраль 2024 Жамият
261 0

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлиги ҳамда Ҳумо хоккей клуби ходимлари, Республика ва шаҳар болалар онкология марказига ташриф буюриб, 9 февралда ўтказилган “Ўйинчоқлар ёмғири” хайрия ўйинидан тушган ўйинчоқларни ўз эгаларига топшириш жараёнини бошлашган эди.

Бугун ҳам жараёнлар давом этмоқда. Ушбу хайрли ишларнинг давоми мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилади.

Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига 1000 дона ўйинчоқлар ажратилган бўлиб, қолган қисми 300 донаси Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабгача таълим ташкилотларига жўнатилиши кўзда тутилган.

Ўйинчоқлардан бир қисми Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Имкон ҳамда 34-сонли кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотларига, Чирчиқ шаҳридаги 20-30- мактабгача таълим ташкилотларидаги болажонларга етказилди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларида имконияти чекланган болажонлар таълим тарбия олишади.

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер