Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз — Шавкат Мирзиёев
“Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирамиз.
Келгуси ўқув йилидан:
— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
— магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;
— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.
Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг