Катталарда тиш чиқишини таъминловчи препарат яратилди
Япониянинг Киото ва Фукуи университетлари олимлари катта ёшли инсонларда янгидан тиш ўсиб чиқишини таъминловчи препарат яратди.
Мазкур ўзига хос восита организмдаги USAG-1 генини блокловчи антитана ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлайди. Чунки бу ген инсонлар ва сут эмизувчилар туркумига мансуб жонзотларда тиш ўсишини чеклайди.
Тадқиқотчилар ушбу жараёнга тўсқинлик қилиш мақсадида USAG-1нинг танамиздаги бошқа генлар билан ўзаро таъсирини ўрганди.
Шундан сўнг таҳлил натижалари асосида ана шу ўзаро таъсирни блоклашга хизмат қилувчи дори воситаси ишлаб чиқилди.
Янгилик муаллифлари 2024 йилда препаратни одамларда клиник синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.
Уларнинг фикрича, 2030 йилга бориб, инсоният сунъий тиш имплантларини қўйдириш эҳтиёжидан халос бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг